Snack's 1967

Қуръа ташлаш маросими якунига етгач, жамоамиз вице-президенти Самвел Бабаян сайтимизга ўз фикрларини билдириб ўтди.

Қуръа ташлаш маросими якунига етгач, жамоамиз вице-президенти Самвел Бабаян сайтимизга ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Албатта, барча гуруҳларда тенг кучли жамоалар жамланган. Шу жумладан, ўзимиз ўрин олган гуруҳ тўғрисида ҳам шундай дейишим мумкин. "Истиқлол" ва "Ал Наср" ўз чемпионатларининг кучлилари қаторида эътироф этилишади. Яна бир рақибимиз номи эса "плей-офф" баҳсларидан сўнг аниқланади. У Қатар, Сурия ёки Ҳиндистон клуби бўладими, гуруҳ босқичига йўл олиш билан ОЧЛда ўйнашга лойиқлигини исботлаб қўйган бўлади. Бизнинг улардан устун жиҳатимиз Чемпионлар лигасида тўп тепиш борасида тажрибамизнинг каттароқ эканлигида. Айнан шу жиҳат бизга қўл келишига умид қиламиз. Олдимизга қўйилган биринчи вазифа ОЧЛда кейинги босқичга йўлланма олиш. Умумий мақсад эса финалгача етиб боришдир. Буни уддалаш ва ишқибозларимизга хурсандчилик улашишга кучимиз борича ҳаракат қиламиз.